[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

17.04.2025. 16 апрель куни Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши вакиллари ҳамда соҳавий касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишда 2020–2025 йиллар давомида қўмита томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги ютуқлар муҳокама қилинди. Шунингдек, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан белгилаб олинган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Йиғилиш якунида овоз бериш орқали Назира Қличева Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди.