17.04.2025. 2025 йил 16 апрель куни Тошкент Архитектура ва Қурилиш Университетида касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш. Мухамедханов ҳамда ушбу уюшманинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирок этдилар.
Конференцияда 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан Университет касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Касимова ва тафтиш комиссияси раиси Маъруф Кўчимовнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар томонидан ҳисобот давридаги фаолиятга тегишли равишда баҳолар берилди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси таркиби ва ташкилот раисини сайлаш масалалари муҳокама қилинди. Икки номзод ичида меҳнат жамоаси бир овоздан Ф. Касимова номзодини маъқуллади.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар тўлиқ муҳокама қилинди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасадди раҳбарлар томонидан жавоблар берилди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.