[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

22.04.2025. 2025 йил 21 апрель куни Тошкент давлат транспорт университетида касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчи ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Даставвал жамоа шартномаси асосида университет ходимлари ва талабаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Шундан сўнг уиверситет касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган ҳисобот даврида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди.

Тақдим этилган ҳисоботлар юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда сўзга чиққан телегатлар касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Конференцияда университет касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш жараёнида уч нафар номзод илгари сурилди ва улар орасидан И. Холбоев конференция делегатларининг кўпчилик овози мазкур лавозимга сайланди.

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари — бош меҳнат техник инспектори Д. Тўйчиев, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш. Муҳамедхонов ҳамда мазкур уюшманинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирокчилар томонидан кўтарилган саволларга батафсил маълумотлар билан жавоб бердилар. Конференция якунида касаба уюшма қўмитаси олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати