[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан, «Хотира ва қадрлаш куни» арафасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Кенгаши томонидан фахрий ўқитувчилар иштирокида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Тадбир илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. Фахрийлар ўзаро эски хотираларни эслаб, шахмат доскалари атрофида қизғин баҳсларда иштирок этдилар. Мусобақа ғолиблари аниқланган бўлса-да, барча қатнашчиларга тақдир сифатида эсдалик совғалари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаев томонидан топширилди.

Тадбир Мустақиллик маҳалласи янги биносида бўлиб ўтди. Мусобақага шахмат устаси Раҳматулла Қоржовов ҳакамлик қилди. Байрамона тадбир чой устида илиқ суҳбат билан якунланди.