23.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг қарорига асосан, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2025 йилнинг май-июнь ойларига мўлжалланган ўқув режаси доирасида навбатдаги тадбир амалга оширилди.
Жумладан, 2025 йил 19–23 май кунлари Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, шунингдек “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ходимлари касаба уюшмаси Кенгашлари меҳнат техник инспекторлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур ўқувлар давомида тингловчилар меҳнат муҳофазаси, ходимлар хавфсизлиги ва иш жойларида соғлом меҳнат шароитларини яратишга қаратилган йўналишларда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Шу билан бирга, улар Олмалиқ КМКда меҳнат муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Амалий танишув жараёни иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва ўқув машғулотларининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.