26.05.2025. 2025 йил 22 май куни Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда туман бўлинмаси кенгашининг 2020 йил июль ойидан 2025 йил май ойигача бўлган фаолияти якунлари тўғрисидаги маъруза ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Музокараларда сўзга чиққанлар туман кенгашининг ушбу даврдаги ходимларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларини эътироф этиб, кенгаш фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
Яширин овоз бериш йўлида муқобиллик асосида ўтказилган сайловлар натижасида туман бўлинмаси кенгаши раиси этиб Хомидов Юнус Шукурович сайланди. Шунингдек, туман кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Бухоро вилояти бўлинмаси конференциясига делегатлар сайланди.
Конференцияда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакиллари ҳам иштирок этдилар.