[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

27.05.2025. 2025 йил 26 май куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бағдод туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда касаба уюшмаси томонидан сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ишлар — аъзоларга кўрсатилган ёрдам, уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя йўналишида олиб борилган фаолият бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Таълим ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари амалдаги жамоа шартномалари орқали ҳимоя қилинди. Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида ходимлар ижтимоий қўллаб-қувватланди, соғликларини мустаҳкамлаш мақсадида уларга сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланмалар берилди. Мингдан ортиқ ходимлар мамлакат бўйлаб саёҳатларга юборилди.

Ёрдамга муҳтож ходимлар доимо касаба уюшмасининг эътиборида бўлди. Байрамлар арафасида уларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилди. Шунингдек, ўқув йили бошида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб ўқув қуроллари тақдим этилди.

Ҳисобот тингланганидан сўнг, делегатлар бир овоздан касаба уюшмаси фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Муқобиллик асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилган сайловда энг кўп овоз тўплаган Валижон Зиётов касаба уюшма ташкилоти раиси лавозимига қайта сайланди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Азамат Абдуллаев ҳамда Федерациянинг Фарғона вилояти кенгаши раиси ўринбосари Лолахон Аҳмедова иштирок этишди. Улар касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ҳақида йиғилганларга маълумот беришди.