30.05.2025. Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар бирлашган қўмитасининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг2021 йил февралдан 2025 йил майгача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисида бирлашган қўмита раиси Д. Исмоилова ҳисобот берди. Шунингдек, делегатлар эътиборига тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳавола этилди. Муҳокамаларда сўзга чиққан делегатлар Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолиятини “қониқарли” деб баҳоладилар.
Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шахар бирлашган қўмитаси раисини сайлаш жараёнлари муқобиллик асосида яширн овоз бериш йўли билан ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра номзодлар орасида кўпчилик овоз олган Дилфуза Исмоилова мазкур лавозимга қайта сайланди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида қатнашган Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси У.Муҳамедов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шахар Кенгаши масъул ходими Р.Маҳмадалиев штирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ммеҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, мамлакат касаба уюшмалари тарихи тўғрисида батафсил маълуотлар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федеерацияси Матбуот хизмати