03.06.2025. Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тасарруфидаги “Олтиариқ” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавсумнинг илк дам олувчи ўғил-қизларини мамнуният билан қарши олди.
Гўзал табиати билан ҳар қандай инсонни мафтун этадиган ушбу маскан болажонлар билан янада файзли тус олди. Бу ерда уларнинг мазмунли ва мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Сўлим гўшаларда ўғил-қизлар спорт билан шуғулланишмоқда, уларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун турли тўгараклар фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, инглиз ва рус тиллари, шунингдек адабиёт фанлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилган. Болалар адабиёти, эртаклар ва шеърлар билан бойитилган кутубхона дам олувчилар ихтиёрида.
Айни пайтда оромгоҳда 100 нафар бола ўз таътил кунларини мазмунли ва фойдали ўтказмоқда.