04.06.2025. “Zomin” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавсумнинг 262 нафар илк дам олувчи болажонларини мамнуният ила қарши олди.
Гўзал табиати билан ҳар қандай инсонни мафтун этадиган ушбу маскан болажонлар билан янада файзли тус олди. Бу ерда уларнинг мазмунли ва мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўғил-қизлар спорт билан шуғулланишмоқда, уларнинг истеъдодларини намоён этишлари учун турли тўгараклар фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, инглиз ва рус тиллари, шунингдек, адабиёт фанлари бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилган. Болалар адабиёти, эртаклар ва шеърлар билан бойитилган. Кутубхона дам олувчилар ихтиёрида.