[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.06.2025. 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни. Шу муносабат билан   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: келинг, саъй-ҳаракатларни тезлаштирайлик!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева тадбирни очиб берар экан, ушбу сананинг аҳамияти, дунёда болалар меҳнатига барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишлар, Янги Ўзбекистонда болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кўрилаётган чораларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир доирасида оромгоҳда дам олаётган 260 нафардан ортиқ болажонлар ўртасида  расм чизиш танлови,  волейбол, шашка, стол тенниси каби  спорт мусобақалари ўтказилди.

Ғолиблар ва фоал иштирокчилар вилоят кенгаши томонидан  совғалар билан тақдирланди.