[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.06.2025. 2025 йил 11 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мажлислар залида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотлар ва туман бўлинмаларидан сайланган 85 нафар делегатдан 78 нафари иштирок этди. Шuningdek, қуйидагилар конференция ишида қатнашди:

  • Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Ш.И.Жалилов;

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Федерация раиси ўринбосари, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ректори, профессор С.Н.Аҳмедов;

  • туман бўлинмалари раислари;

  • давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда касаба уюшма қўмита раислари, жумладан:

    • академик С.М.Турабжонов (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори),

    • иқтисод фанлари доктори, профессор Т.З.Тешабоев (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори),

    • филология фанлари номзоди, профессор Г.Ш.Рихсиева (Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори),

    • Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.С.Камалов.

Конференция кун тартибидаги масалалар босқичма-босқич муҳокама қилиниб, тайёрланган ҳисоботлар эшитилди. Сўзга чиққанлар Тошкент шаҳар кенгашининг 2021–2025 йиллардаги фаолиятини “қониқарли” деб баҳоладилар.

Йиғилиш давомида барча масалалар делегатлар томонидан маъқулланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар кенгаши раиси лавозимига Раҳмонов Абдухалил Расулович сайланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бўлинмаси тафтиш комиссияси раиси лавозимига тақдим этилган номзодлар орасида Тошкент Иқтисодиёт университети касаба уюшма қўмитаси раиси Аҳмедов Акбарали Султонмуродовичнинг номзоди маъқулланди.

Конференция якунларида янги сайланган органларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, тадбир ўз ишини якунлади.