[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

19.06.2025. Сўнгги йилларда юртимизда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари асосида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Белгиланган вазифаларни самарали ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ана шу лойиҳалар доирасидаги навбатдаги тадбир “КВАРЦ” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди. Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек иш берувчилар томонидан ходимлар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш масалаларига бағишланган “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Фарғона вилояти Кенгаши вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.