[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

24.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан янги «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!» ички туризм лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Лойиҳа доирасида турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган 50 нафар ишчи‑ходим 2 кунлик Тошкент саёҳатига йўл олди.

Саёҳат давомида иштирокчилар пойтахтдаги тарихий қадамжолар, маданий обидалар ҳамда замонавий диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишиб, мазмунли ҳордиқ чиқаради.

Ушбу ташаббус ички туризмни ривожлантириш ва меҳнаткашларнинг сифатли дам олишини қўллаб‑қувватлашга қаратилган.