06.08.2025. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик байрами олдидан Тошкент шаҳри, Андижон ва Жиззах вилоятларининг спортчилари Сирдарёда сувга сакраш бўйича очиқ биринчиликда беллашдилар.
Вилоят миқёсида жисмоний тарбия ва спортни, жумладан сув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида “Uzbekistan Aquatics” федерациясининг Сирдарё вилояти филиали Уставига асосан, бугун — 6 август куни Гулистон шаҳридаги сузиш ҳавзасида вилоят касаба уюшмалари кенгаши ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида спортнинг сувга сакраш тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди.
Мусобақада Тошкент шаҳри, Андижон ва Жиззах вилоятларидан келган жами 45 нафар спортчи уч ёш тоифасига бўлинган ҳолда иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунларига кўра, учинчи ўринни Андижон вилояти вакиллари, иккинчи ўринни Жиззах вилояти ва биринчи ўринни Сирдарё вилояти вакиллари эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларга вилоят касаба уюшмалари кенгаши ҳамда вилоят спорт бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.