[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

14.08.2025. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида Самарқанд вилоятида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши ва вилоят солиқ бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ф. Бабаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши раиси С. Рафиков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Х. Бобомуродова ҳамда солиқ тизими ходимлари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шаффофлик ва самарадорликни ошириш борасидаги ютуқлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Ўз нутқида С. Рафиков касаба уюшмалари ҳаракатининг тарихий аҳамияти, унинг 120 йиллик фаолияти мобайнида юртдошлар манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳитини яхшилаш, ижтимоий ҳимоя ва маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

С. Рафиков таъкидлаганидек, касаба уюшмалари фақатгина ходимлар манфаатини ҳимоя қилувчи ташкилот эмас, балки меҳнат жамоаларида ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминловчи, ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва меҳнатини қадрлайдиган муҳим ижтимоий институтдир.

Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” фаолият сарҳисоби китоби вилоят солиқ бошқармасига тақдим этилди.

Шунингдек, солиқ органларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Хоразм вилоятига ташкил этиладиган бепул саёҳатларда иштирок этиш учун сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.