15.09.2025. “Аммофос-Максам” АЖнинг “Кимёгар” СММда Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан цех ва бўлимларнинг эркак ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида “Ота ва бола” спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур тадбир соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ота ва фарзандлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилди.
Мусобақа натижаларига кўра:
1-ўрин – Нурматов Қ. (ҲГҚО)
2-ўрин – Боймаков Ў. (ЕФК-2)
3-ўрин – Акмалов З. (ТҚМС)
Ғолиб ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.