19.09.2025. Касаба уюшмалари ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоятдаги турли ташкилотлардан мутахассислар, соҳа ходимлари, шунингдек техникумнинг ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.
Меҳнат муҳофазаси — ходимларни иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ва иш шароитини хавфсизлаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар мажмуаси.
Бухоро солиқ техникумида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан меҳнат муҳофазаси, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлигига оид семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоятдаги турли ташкилотлардан мутахассислар, соҳа ходимлари, шунингдек техникумнинг ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.
Тадбир давомида қуйидаги масалалар ёритилди:
-
меҳнат муҳофазаси қоидаларини амалиётда тўғри қўллаш;
-
фуқаро муҳофазаси билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтириш йўллари;
-
ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид амалий кўникмалар;
-
қонунчиликдаги янгиликлар ва уларни ташкилотларда жорий этиш тартиби.
Семинар якунида иштирокчилар савол-жавоб орқали мавзуларни мустаҳкамладилар ва амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар олдилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский