[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

13.10.2025. 2025 йилнинг 2–8 октябрь кунлари “Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат” деган ғоя остида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида 9 октябрь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда тизимдаги бошланғич ташкилотлар раислари нафақадаги устозлар ҳолидан хабар олдилар.

Фахрий устозлар таълим соҳасига берилаётган эътибор ва жамиятимизда касаба уюшмасининг ўрни ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.

Касаба уюшмаси томонидан фахрий устозларга ҳурмат ва эътибор рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.