27.10.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ҳордиғини чиқариш мақсадида Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.
Ушбу саёҳатда жами 50 нафар аёллар иштирок этдилар. Улар орасида туманимиздаги “Аҳиллик” маҳалласидан 20 нафар “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган нуроний онахонлар ва фаол хотин-қизлар ҳам иштирок этди.
Ташриф давомида саёҳат иштирокчилари Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва меъморий ёдгорликлари билан танишдилар, вилоятнинг бой маданий мероси ҳамда замонавий тараққиётидан баҳраманд бўлдилар.
Мазкур ташаббус хотин-қизлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.
“Аҳиллик” маҳалласи хотин-қизлари вилоят касаба уюшмаси раҳбариятига бундай мазмунли ва фойдали ташаббус учун самимий миннатдорлик изҳор этдилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский