[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

07.11.2025. Термиз шаҳридаги «Сурхон миллий таомлари» ресторанида «Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи» ҳамда 11 ноябрь — «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири Сурхондарё вилоятида ҳам юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов қўшалоқ байрам муносабати билан соҳа вакилларини қутлаб, бир гуруҳ фидойиларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларини тақдим этди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Улуғбек Мухамедов касаба уюшмалари тизимининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Тадбир доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Дўстлик» ордени соҳиби, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Абдукарим Аҳмедов билан бирга фаоллар, нуронийлар ва уюшманинг илғор аъзоларига «Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги» эсдалик нишонлари, вилоят касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрамона дастурда вилоят маданият бошқармаси, вилоят филармонияси ҳамда «Ўзбекконцерт» ДМ Сурхондарё вилоят бўлими эстрада хонандалари, пойтахт Тошкентдан ташриф буюрган «Қалпоқ» ҳажвий театри актёри Фармон образи билан танилган Мухтор Ҳалимовнинг чиқишлари ва Хоразмлик Афрузахоннинг ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.