[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

08.11.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган касаба уюшмалари тизимида қатор тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари” Республика кенгаши томонидан ўз фаолияти давомида касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган, ташаббускор ва фидойи касаба уюшмаларининг илғор ташкилотлари раисларига эсдалик нишонлари топширилди.

Тантанали маросимда Республика кенгаши раиси Усмонов Талъат Субхонқулович сўзга чиқиб, барча касаба уюшма фаоллари ва соҳа вакилларини ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан табриклади. У ўз нутқида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихида меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва соғлом меҳнат муҳитини яратиш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Усмонов Талъат Субхонқулович бугунги кунда касаба уюшмалари тизими мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётганини, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ташаббуслар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбир якунида касаба уюшмаларининг фаол раисларига эсдалик нишонлари топширилиб, уларга келгусидаги фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тиламди. Байрамона руҳда ўтган учрашув барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.