13.11.2025. 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда тармоқ тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан!” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, шунингдек “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида саёҳатлар ташкил қилинмоқда.
Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ корхонасида ҳам байрам муносабати билан қатор маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди.
Тантанали тадбирда Касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул мутахассислари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар мамлакатимиз тараққиётида касаба уюшмалари тизимининг тутган ўрни, меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги муҳим роли ҳақида фикр билдирдилар. Шунингдек, улар ўз меҳнати, ташаббуси ва фидойилиги билан жамоа ҳаётига ҳисса қўшаётган касаба уюшмалари фаолларини самимий табриклаб, миннатдорчилик изҳор этдилар.
Тадбир давомида Республика кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ раҳбарияти томонидан спортнинг шашка ва шахмат, волейбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ғолиблари, бир гуруҳ касаба уюшмалари фаоллари ҳамда фидокорона меҳнат қилаётган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрамона дастурхон ва хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар меҳмонларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Шавкат Тоиров
Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский