13.11.2025. Таваккал Шукуров, Мерожиддин Рустамов, Шоиржон Охунов ва Баҳодир Обидов Марғилон шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ҳамкасб бўлиб ишлайдилар.
Негадир, кейинги пайтларда уларнинг иш ҳақида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасига 01.12.2020 йилда киритилган ўзгартиришга ҳамда шу санадан №360-сонли буйруққа асосан тўртала ҳамкасб Санитария-гигиена бўлимида санитар врач ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 276-сонли қарорига илова низомнинг 1.19-бандига кўра, ушбу ходимларга 15 фоиз устама тўланиши керак бўлган. Аммо уларга 2020 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 августгача (февраль, март, апрель ойларидан ташқари) устама пуллари тўланмаган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида улар кўп бора иш берувчига мурожаат қилишади, лекин бундан натижа бўлмайди.
Шундан сўнг ходимлар ҳуқуқий кўмак сўраб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қиладилар. Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Иш берувчига ҳолат юзасидан тушунтириш берилиб, ходимларга қонунчиликка мувофиқ устама пуллари тўланиши лозимлиги баён қилинди. Аммо иш берувчи ўз позициясидан чекинмади.
Мазкур иш суд тартибида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, Таваккал Шукуров фойдасига 13 млн 868 минг сўм, Мерожиддин Рустамовга 10 млн сўм, Шоиржон Охуновга 12 млн 391 минг сўм, Баҳодир Обидовга эса 9 млн 331 минг сўм устама пуллари тўланиши белгиланди.
Зафаржон Қурбонов
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский