20.11.2025. “Ўзбекгеология қидирув” АЖда касаба уюшма қўмита аъзолари ва фаоллари билан “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўнгги йилларда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси дунёнинг 180 га яқин мамлакатидаги касаба уюшма ташкилотларини бирлаштирувчи, 200 миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясининг тўлақонли аъзоси эканлиги, Федерациянинг халқаро ҳамкорликдаги фаол иштироки ва нуфузининг йил сайин ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
Охирги тўққиз йилда ишчи-ходимларни соғломлаштириш ва уларнинг саломатлигини тиклаш йўналишида улкан ўзгаришлар амалга оширилгани қайд этилди. Хусусан, 14 та янги санаторий барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 10 та санаторий тўлиқ реконструкция қилингани маълум қилинди. Ушбу ишлар ишчи-ходимларни соғломлаштириш имкониятларини кенгайтириш, санаторийлар инфратузилмасини замонавий стандартлар асосида янгилашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, 2022 йилда Федерация тизимида Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тузилгани айтилди. Фаолияти тўхтаган ёки самарасиз ишлаётган 82 та болалар оромгоҳи Федерация балансига ўтказилди, натижада тасарруфдаги оромгоҳлар сони 110 тадан ошди.
2020–2025 йиллар давомида 9 та янги болалар оромгоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилгани, шунингдек, 76 та оромгоҳ капитал таъмирдан ўтказилгани қайд этилди.
Ушбу натижалар ёш авлоднинг соғлом ва ҳар томонлама баркамол ўсиши, уларнинг мазмунли дам олишига қаратилган ишлар самарадорлигини яққол намоён этмоқда.
Давра суҳбатида таъкидланганидек, касаба уюшмалари бугунги кунда йирик жамоат ва ижтимоий институт сифатида ўз вазифаларини сидқидил билан амалга ошириб келмоқда.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский