[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

21.11.2025. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси” Сирдарё вилояти Кенгашида бўлиб ўтган учрашувда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали касаба уюшмаси фаоллари ҳам иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17 октябр куни касаба уюшмалари фахрийлари ва фаоллари билан ўтказган учрашуви ҳамда “11 ноябр — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан йўллаган табриги мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.

Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойида белгиланган устувор вазифалар ва келгусидаги йўналишларни тушунтириш, уларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида, Республика Кенгаши томонидан ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош меҳнат техник инспектори Саидносир Саидмахмудов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали қўмита раислари ва аъзолари иштирок этдилар.

Тадбир давомида касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Президент томонидан илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар касаба уюшмаларининг жамоадаги соғлом муҳитни таъминлаш ва меҳнат муносабатларини такомиллаштиришдаги роли борасида фикр алмашдилар.