[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

26.11.2025. Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги арафасида тизимда узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилган фахрийлар холидан хабар олинмоқда.

Қодиржон Парпиев ҳам узоқ йиллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб, ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, янги ташкил этилган ташкилотлардаги ходимларни касаба уюшмасига аъзо қилиш йўналишларида самарали меҳнат қилган. Ҳозирда фарзандлари ва набиралари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг водий ҳудудидаги раислари Қодиржон Парпиев хонадонида бўлиб, Федерация раиси Қ. Рафиқовнинг эзгу тилаклари ва байрам табригини етказдилар. Шунингдек, “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишонини топширдилар.

Шу куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши томонидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар раҳбарлар томонидан яқиндан ўрганилди.