26.11.2025. “UzAuto Motors” Хоразм филиалида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева корхона ходимлари юртимиз иқтисодига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан меҳнат аҳлини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Филиал бошқарувчи директори ўринбосари Б. Қурязов, хўжалик хизмати бўлинмаси бошлиғи М. Ниязметов ва филиал хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Рахимова ҳам ходимларнинг автомобилсозлик саноатини ривожлантиришдаги хизматларини қайд этдилар. Шу билан бирга, корхона эришган ютуқларда касаба уюшмалари кўмаги муҳим ўрин тутганини таъкидладилар.
Филиал бошқарувчи директори С. Жуманиязовга “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашининг ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский