26.11.2025. 2025 йил 21 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни” ҳамда “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасида марказ филиаллари ўртасида “Йилнинг энг фаол ва маҳоратли маркази” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танловда турли ҳудудлардан иштирок этган марказлар ўз фаолияти, амалга оширган лойиҳалари, хизмат сифатини яхшилаш йўлидаги ташаббуслари ҳамда жамоанинг касбий маҳорат даражасини тақдим этдилар. Кўрик-танлов доирасида иштирокчиларнинг касбий савиясини баҳолаш мақсадида меҳнат қонунчилиги бўйича савол-жавоб бўлими ҳам ташкил этилди.
Ҳайъат аъзолари томонидан марказларнинг йил давомидаги фаолияти, инновацион ёндашувлари, хизматларни ташкил этишдаги самарадорлиги, жамоадаги фаоллик ва қонунчиликка риоя этиш даражаси атрофлича ўрганилди.
Кўрик-танлов якунига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти филиали;
2-ўрин: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали;
3-ўрин: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали.
Кўрик-танлов натижаларига кўра, ғолиб деб топилган марказлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский