04.12.2025. 3 декабрь санаси мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг жамиятдаги ўрни, ҳуқуқи ва салоҳиятини қадрлаш зарурлигини яна бир бор эслатиб турадиган муҳим сана сифатида қаралади.
Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Навоий вилоят кенгаши ва вилоят «Нуроний» жамғармаси раҳбарлари ҳамкорликда Навоий шаҳар «Ўзбекистон» МФЙда истиқомат қилувчи I гуруҳ ногирони Жаҳонгир Эшмуродов ва 100 ёшни қаршилаган меҳнат фахрийси Яхшигул момо Бердиева хонадонларига бориб, ҳолларидан хабар олдилар.
Самимий суҳбатлар давомида уларнинг дарду-истакларига қулоқ тутилди. Кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик қалбларга қувонч улашди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский