[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

05.12.2025. 8 декабрь – Ўзбекистон ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган, Асосий қонунимиз қабул қилинган тарихий сана, фуқаролик онги, қонун устуворлиги ва инсон қадрини юксалтиришга қаратилган умуммиллий байрамдир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Геология фанлари университетида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларининг касаба уюшмаси ташкилотлари ёшлар билан ишлаш комиссияси раислари ва университет ёшлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда ёшларга бугунги кунда яратиб берилган кенг имкониятлар, Конституция орқали берилган ҳуқуқлар ва кафолатлар ҳақида тушунчалар берилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган мулоқотда ёшлар меҳнат шартномаси, ишга қабул қилиш, хавфсизлик қоидалари ва касаба уюшмасининг роли ҳақидаги саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Бу ёшлар учун нафақат назарий билим, балки амалий йўл-йўриқ ҳам бўлди. Тадбир давомида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Конституция нафақат қонун китобидаги оддий ҳужжат, балки ёшлар ҳаётида амалий аҳамиятга эга бўлган, ҳуқуқий онгни юксалтириш ва фаол фуқароликни шакллантиришда асосий муҳим восита эканлиги билан намоён бўлмоқда.

Байрам санаси муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.