23.12.2025. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 октябрдаги касаба уюшмалари фаоллари билан учрашувдаги топшириғи асосида Хоразм вилоятининг Урганч тумани худудида “Касаба уюшмалари боғи” ташкил этилди.
“Касаба уюшмалари боғи” 20 гектарни ташкил этади. Қисқа муддат ичида Урганч туманидан ажратилган ер майдони ободонлаштирилиб, бу ерда 35 минг тупдан зиёд 15 хил манзарали дарахтлар, жумладан арча, сосна, терак, гужум ва бошқа турдаги кўчатлар экилди. Бунга 600 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилди. Боғ худудига 3 минг донадан ортиқ атиргуллар ўтқазилди. Фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида 6 км узунликда юриш ва югуриш йўлакчалари ҳамда 3 та суҳбат айвончаси барпо этилди. 60 та замонавий ўриндиқ,140 та ёритгич чироқлари қўйилди. Шу билан бирга кўчатларни парваришлаш ва суғориш мақсадида 1,5 километр узунликда ариқ қазилиб бетонлаштирилди. Бундан ташқари 2 та болалар ва спорт майдончалари барпо этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган боғ худудида меҳнатни улуғловчи, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шерикликни ифодаловчи ҳамда уч томонлама шериклик – трипартизим рамзи бўлган, баландлиги 9 метрни ташкил этувчи стелла ўрнатилди.
“Касаба уюшмалари боғи”нинг очилиш маросими тантанали тарзда бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари, вилоят касаба уюшмалари фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан инсон қадри учун тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти ва натижалари хақида гапирдилар. Касаба уюшмалари боғи меҳнат аҳлига бўлган ҳурмат ва эҳтиром рамзи эканлигини эьтироф этдилар.
Мазкур лойиҳа фақат дам олиш, сайр қилиш худуди бўлиб қолмасдан, маданий-маьрифий тадбирлар ўтказиладиган сўлим масканга айланади. Қолаверса Хоразм вилоятининг экологик барқарорлигига, атроф муҳит ободлигига муносиб хисса қўшади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский