08.01.2026. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хорижий давлатлар касаба уюшмалари билан ҳамкорлиги йил сайин изчил равишда ривожланиб бормоқда. Хусусан, Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида болалар учун маданий-маърифий алмашинув дастурлари самарали амалга оширилмоқда.
Айни кунларда ушбу дастур доирасида ўзбекистонлик бир гуруҳ болалар Москва шаҳрида бўлиб турибди. Сафар давомида улар “Кремл”, “Ғалаба” ва “Атом” музейлари, “Янги йил” спектакли, шунингдек, “Moskva City” мажмуаси каби пойтахтнинг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилишмоқда.
Тадбирлар болаларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказиши, дунёқарашини кенгайтириши ҳамда халқаро маданий муҳит билан яқиндан танишишига хизмат қилмоқда. Сафар жорий йилнинг 9 январига қадар давом этади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский