[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

09.01.2026. Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши марказий аппарати ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) кенгашлари раислари учун малака оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир касаба уюшмалари тизимида бошқарув салоҳиятини кучайтириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда раҳбар кадрларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўқув-семинарнинг очилиш маросимида тадбир иштирокчилари ва ташкилотчилар томонидан семинар мазмун-моҳияти ҳамда ундан кўзланган асосий мақсадлар атрофлича ёритиб берилди.

Семинарни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Э. Абдуалимов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида касаба уюшмалари тизимида кадрлар малакасини ошириш бугунги кун талаби эканини, бу жараён ходимлар манфаатларини самарали ҳимоя қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б. Маҳмадалиев сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига самарали ўқув жараёни тилар экан, касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштиришда билим ва тажрибанинг ўрни беқиёс эканига эътибор қаратди.

Семинар доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи — Федерация раиси ўринбосари К. Киргизалиев томонидан “Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари” шиори асосида фаолиятни ташкил этиш ҳамда соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш, ташкилий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда илғор амалий тажрибаларни жорий этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Айтиш керакки, бу каби маъруза ва амалий машғулотлар раҳбар кадрларнинг касбий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, тизимда изчил ва самарали фаолиятни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.