05.04.2019. Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Янгийўл туманидаги 5-мусиқа ва санъат мактабида «Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат» мавзусида ўқув-семинар уюштирди.
Тадбирда Янгийўл шаҳар, Янгийўл ва Чиноз туманларидаги корхона, ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси нозирлари, меҳнат муҳофазаси юклатилган масъул ходимлар, касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма қошидаги ёшлар бирлашмалари раислари қатнашди.
Тошкент вилояти тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси эксперт-фитизиатори Гулчеҳра Бекжонова «Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида», Тошкент вилояти Бандлик Бош бошқармаси давлат техник инспектори Акмал Абдувоҳидов «Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларининг олдини олиш тўғрисида»ги маърузалари билан иштирок этди.
Тадбирда ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва унинг аҳамияти, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини белгилаш тартиблари, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга зарар тўловларни тўлаш тартиблари, меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Барча саволларга малакали мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Семинар якунида Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ф.Нафасов, Бирлашма кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Аҳмедова томонидан касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яхши натижаларга эришилгани, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда, иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорлик йўлга қўйганлиги таъкидланди.
Давронбек Орипов