19.04.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 23 декабрдаги “Касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида”ги IV-1 cонли мажлис қарорида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ўртасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалларга ҳамда “Бошланғич ташкилот” куни муносабати билан 2019 йилнинг 09-10 апрел кунлари Навоий вилоятидаги тармоқ корхона ва ташкилотлари Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Навоийдонмаҳсулотлари АЖ, Ўрмон давлат хўжалиги бошқармаси, Сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишларини самарали ташкил этиш, бахстиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Амалий ёрдам жараёнида, айниқса хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши ҳолати, меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилиши, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар ва вакилларининг иш фаолиятларининг олиб борилиши, янги ишга кирган коллеж битирувчиларига амалиёт вақтида яратилаётган шароитлар, бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганлар ва боқувчисини йўқотган шахсларга белгиланган товон пуллари тўғри тўланиши ҳамда иш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиниши ҳолатларига эътибор қаратилди.
Ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мухандисларига хизматда фойдаланишлари учун услубий қўлланмалар ва электрон кўринишдаги ҳужжатлар тақдим этилди.