26.04.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташкиллаштирувида “28 апрел Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган «Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат» шиори остида 22-29 апрел оралиғида меҳнат мухофазаси ҳафталиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан 23 апрел куни Қорақалпоқ давлат И.В.Савицкий номидаги санъат музейи конференция залида давра суҳбати ва меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-босқичи якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси қошидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича худудий комиссияси аъзолари, корхона, муассаса ва ташкилотлардаги касаба уюшмаси қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари иштирок этдилар.
Давра суҳбатини Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Улықбек Жалменов кириш сўзи билан очиб бериб, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг инсон соғлиғига таъсири ва ушбу хавфли омилларни ўлчашда қўлланиладиган замонавий услублар, иш ўринлари шароитини, тартибини, иш анжомларининг ва ускуналарининг бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига сабабчи бўлиш эҳтимоллиги назаридан ўларнинг олдини олишга имкон яратадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат деб айтиб ўтди.
Давра суҳбатида тадбир ўтказилишига маъсул Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Улуғбек Мухаммедов меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий услуби хавфсизлик техникасини қўллаш, бунда асосан иккита масала ўз ечимини топиши зарурлиги, биринчиси бу иш жараёнида инсон учун хавфсиз бўлган машина ва жиҳозлар яратиш, инсон хавфсизлигини таъминловчи махсус ҳимоя воситалари ишлаб чиқиш, иккинчиси эса ходимларни хавфсиз меҳнат услубларига ўқитиш ва қўлай меҳнат шароитларини яратиш ва бир қатор долзарб масалалар ҳақида ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат бўйича давлат дастурининг изчил амалга оширалаётгани катта аҳамиятга эга эканлиги, бугунги кунда давлатимизда миллий қонунчилик ва ҳуқуқни ҳимоялаш амалиётига халқаро меҳнат стандартларини имплементация қилиш бўйича тизимли чоралар амалга оширилиб, ХМТ билан ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро меҳнат тамоилларини қўллаш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Давра суҳбатининг мақсади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари бирлашмалари ташкилотлари Кенгаши, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Минтақавий келишуви асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу соҳадаги фаолиятини кўчайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Ўтказилган Давра суҳбати мавзусидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Республикамизда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун корхоналарни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тегишли ёш мутахассислар билан тўлиқтириб борсакгина Худудий келишувда кўрсатилганидек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига эришиш имконияти бўлади деган хулосага келинди. Ўчрашув қизиқарли савол-жавоб, фикр алмашувлар билан якунланди.
Давра суҳбати иштирокчилари ташкилий қўмита томонидан ташкиллаштирилган корхоналарда ишчилар томонидан қўлланиладиган шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош ва ўлчов асбоблари кўргазмасини томоша қилдилар.