10.07.2019. Фуқаро Ш.Мансурова “Олмалиқ КМК” АЖ ходимлари касаба уюшмаси Кенгашига қарашли даволаш – профилакторийда бош шифокор лавозимида ишлаб келган. Лекин, “Олмалиқ КМК” АЖ ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан босим ўтқазилиб, мажбуран “ўз хохишига кўра ариза ёзиб беришини” талаб этишган. Ариза ёзиб берилмаса “статья” билан бўшатиб юбораман деб қорқитган. Шунинг натижасида, Ш.Мансурова билан тузилган меҳнат шартномаси 12.03.2019й 98-к-сонли буйруқ билан бекор қилинган.
Фуқаро Ш.Мансурова кейинчалик Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Мурожаат кўриб чиқиш натижасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фуқаролик ишлари бўйича охангарон туманлараро судига ишга тиклаш ва мажбурий прогулни ундириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилади. Орадан 2 ой ўтгач яъни 25.06.2019 йил фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди фуқаро Ш.Мансуровани ўз эгаллаб турган лавозимига тиклаш ва мажбурий прогулда юргани учун 8 348 426 сўм миқдорида иш берувчи томонидан ундириб берилиши тўғрисида қарор чиқарди.
Хулоса: Ҳеч қайси иш берувчи ходимини “статья” билан ишдан бўшатаолмайди чунки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда бундай тушинча мавжуд эмас.
ЎзКУФ Бош юрисконсульти
Г.Бабаниязова