10.09.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб 23 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб касаба уюшмалари раҳбарлари ўзи таҳсил олган мактабга бориши ҳамда бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган ишлар хақида тарғибот ишларини олиб бориш белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб жорий йилнинг 4 сентябрь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ўзи таҳсил олган Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида М.Халилова биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, ўқувчиларнинг келгусидаги ўқишларида омад тилади ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида сўзлаб, барча амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад келажак авлод учун, сизларнинг баркамол бўлиб улғайишингиз учун қаратилгандир,- дея айтиб ўтди. Шундан сўнг мактаб кутубхонасига бадиий асарлар тўпламини совға этди.
Айтиш керакки, бу каби ташаббуслар юртимизда кун сайин қулоч ёйиб бораётганлиги ҳар биримизни қувонтиради, албатта. Аслида ҳам ушбу ташаббуснинг таг замирида жамиятмиз ҳурматига эга бўлган инсонларнинг ёшлар билан самимий учрашувларини ташкиллаштириш орқали ёш авлод қалбида Ватанга дахлдорлик туйғусини уйғотиш ва келажакда юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб улғайишларида ўзига хос мактаб яратишдан иборатдир. Қолаверса китоблар тўпламини ҳадя этиш орқали ёш авлодни китобга бўлган қизиқишларини ошириш, улар ўртасида китобхонликни оммавийлаштиришдан иборатдир.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси