17.09.2019. Фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларидан ҳамда мажбурий меҳнатга, шунингдек, болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳолатларидан бохабар қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси негизида ташкил топган ҚАЙТА АЛОҚА МЕХАНИЗМИ доирасида Call-Center ва Телеграмм тармоғида махсус бот ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар (71)200-1092 қисқа рақами ёки “@kasaba_bot” орқали меҳнат муносабатлари, жумладан, мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар қандай масалада мурожаат қилиши мумкин.
Пахта йиғим-терими мавсумида ишонч телефонларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Федерация Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилди ҳамда келиб тушган мурожаатлар бўйича зудликда чора-тадбирлар кўриш механизми яратилди.
Агар ҳуқуқларингиз поймол этилса, (71)200-1092 рақами бўйича ишонч телефонига ёки Телеграмм тармоғидаги “@kasaba_bot”га мурожаат қилинг.