[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.10.2019. Энг яхши сармоя келажак учун тикилган сармоя. Бугун мамлакатимизда ушбу тамойил асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Албатта, бу жараёнда касаба уюшмаларининг иштироки ҳам муҳим. Боиси олий ўқув юрти талабаси бўлган ёки  корхона ва ташкилот ходимига  айланган ёшларни ўз тасарруфимизга олар эканмиз, уларни ҳар томонлама муҳофаза қилишни, малакали мутахассис бўлиб шаклланишига кўмаклашишни ваъда қиламиз. Ушбу ваъданинг амалдаги исботи ёшлар камолотига хизмат қилади.

Касаба уюшмалари тизимида Ёшлар бирлашмалариташкил қилинганига икки йил бўлди. Шубҳасиз кўпчиликни ушбу тузилма зиммасига юклатилган вазифалар тўла ижро этиляптими, бирлашмалар ўзини оқлаяптими ёки номигагина фаолият кўрсатяптими деган саволлар қизиқтириши табиий. Амалга оширган ишларимиз таҳлили  ушбу саволлар жавобини ойдинлаштиради.

Йил бошида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши ҳамда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасибилан ҳамкорликда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” имзоланди. Бу ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёшларни қўллаб-қувватлашимизда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш  мақсадида уюштирилаётган тадбирлар самараси катта. Жамоат ишларида ва ўқиш жараёнида фаол қатнашгани учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги “Чинобод” санаторийсида соғлигини тиклаш учун бепул йўлланма билан тақдирланган Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали компьютер инжиниринг факультети 3-босқич талабаси Сирож Рўзибоев шу кунларда янада шижоат билан илм чўққиларини забт қилишга интилмоқда. Олти ой давомида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдоридаги стипендия олишга муваффақ бўлганУрганч Давлат Университети жисмоний маданият факультети 3-босқич талабаси Шарифа Эрназарова “Бу мен  ва курсдошларим учун мотивация бўлди” дея эътироф қилди. Дарҳақиқат, эндиликда ҳар икки олийгоҳ талабалари касаба уюшмалари стипендияси ва совринларини олиш мақсадида  доимий изланишда.

Ишловчи ёшларга яратилган шароитлар доимий ўрганиб борилмоқда. Вилоят божхона бошқармасида ишловчи ёшлар билан ташкил қилинган очиқ мулоқотда аъзолар манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли, шунингдек ҳозирги замон ёшларига яратилаётган шароитлар ва бунинг эвазига кутилаётган натижалар ҳақида, ёшларни турли хил ёт оқимлар таъсиридан сақлаш тўғрисида сўз борди. “Хоразм ипаги” масъулияти чекланган жамиятида “Ёшларга эътибор-келажакка эътибор” шиори остида Урганч шаҳридаги касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун ташкил қилинган “Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси кўплаб ёшларнинг муқим иш ўринларига эга бўлишларига хизмат қилди.

Умуман кейинги йилларда, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” да белгиланган устувор вазифалар дастуриламал бўлмоқда. “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови айнан маҳоратли ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича видео селектор йиғилишида илгари сурган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. “Мактабимга китоб совға қиламан” акцияси доирасида ўнлаб мактабларда учрашувлар ташкил қилиниб, ўқувчиларга юзлаб китоблар совға қилинди.

Урганчдавлатуниверситетида “Хавфсизлик, саломатликвакелажакдамеҳнат” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбати ва “Заковат” интеллектуал ўйини таалабаларнинг меҳнатмуҳофазасивамеҳнатҳуқуқигадоирбилимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

“Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида ташкил қилинган оилавий спорт мусобақаларида асосан ёш оилалар иштирок этганлиги давлат раҳбарининг ташаббусини ёшлар кенг қўллаб –қувватлаётганлигини англатади.

Ёз мавсумида вилоятимиздаги барча оромгоҳларда 5 ташаббус асосида тадбирлар ташкил қилинди. Оромгоҳлар кутубхоналарига, дам олувчиларга китоблар совға қилинди.

Жамоа шартномаларида ёшларга берилаётган қўшимча имтиёз ва кафолатлари юзасидан мониторинг олиб борилмоқда. Бугунги кунда бирлашма томонидан 17 та жамоа шартномаси экспертизадан ўтказилди. Жойларга  чиқиб, аъзолар бу имтиёзлардан қандай фойдаланаётганлиги ўрганилмоқда.

Маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида жамоа шартномалари асосида икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун меҳнат таътилида бўлган 274 нафар ёш оналарга 360996,7 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.  1912 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қоплаш мақсадида 108145,4 минг сўм маблағ сарфланган. 1679 нафар кам таъминланган ёш оила вакилларига 328765,9 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. 74 нафар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пулларининг қисман тўловини амалга ошириш мақсадида 90838 минг сарфланган. 21 та ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилишлари учун 46000 минг сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратилган.  17 нафар ёш ходимларга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 19300 минг сўм фоизсиз ссудалар берилган. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ жамоа шартномалари ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳужжат вазифасини ўтаётганлигини англатади.

Қолаверса, корхона ва ташкилотларда ўткилаётган “Маънавият соатлари” ёшлар маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Касаба уюшмалари хомийлигида ташкил қилинаётган саёҳатларга ёшлар кенг жалб қилинмоқда. Бошланғич касаба уюшмалари томонидан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида ёшлар фаоллик кўрсатишмоқда. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида ёш ходимлар малакасини ошириш чоралари кўрилмоқда. Буларнинг барчаси ёшларнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишлари, ўзлигини намоён қилишлари учун берилган имкониятлардир. Эвазига эса ёшлардан фақат фидойилик, ташаббускорлик ва ватанпарварлик талаб қилинади. Ёшларимиз орасида ушбу фазилатларни  ўзларида мужассам қилган, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишни шараф деб билувчи  инсонлар сафи тобора кўпайиб бораётганини ва бунда касаба уюшмаларининг ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф қилса арзийди.

Бахтиёр Исмоилов

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисинингёшлармасалалари бўйичамаслаҳатчиси