04.11.2019. Касаба уюшмалари тизимида ёш иш берувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш, муносиб шароитлар яратган иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат жамоасида иш унумдорлигини янада ошириш, соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ташкил этилган эди.
Туманимизда тизимда фаолият кўрсатаётган 35 ёшгача бўлган муассасалар раҳбарлари ўртасида ушбу танловни юқори савияда ўтказдик. Ҳужжат топширган 8 нафар ёш раҳбарнинг фаолияти белгилаб берилган мезонлар асосида баҳоланиб, “Баркамол авлод” болалар маркази Тошкент тумани директори Д.Жалолиддинова биринчи ўринга лойиқ кўрилди.
Барча ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақирланди.
Анвар Закиров
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент тумани кенгаши раиси