[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.02.2020. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани бўлди.

Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур туманда уйма-уй юриб, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқладилар. Очиқ мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилишига кўмаклашилди.

17 февраль куни Жиззах вилояти хокимлигида Республика Ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Қудратилла Рафиков Пахтакор туманидаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш натижаларини таҳлил этди.

Таҳлилларнинг кўрсатишича аниқланган муаммоларнинг асосий қисмини уй-жой билан таъминлаш, хонадонини таъмирлаш, соғлиғини тиклаш, иш билан таъминлаш, моддий ва маънавий ёрдам, коммунал соҳалардаги ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит билан боғлиқ бўлган муаммолар ташкил этмоқда.

Йиғилиш давомида 30 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилиб, муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, тумандаги 15 нафар қийналган аёлга жами 34,5 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди. 6 нафар хотин-қиз замонавий тикув машиналари билан таъминланди. 7 нафар хотин-қизга ўзи ва фарзандларининг саломатлигини тиклаши учун Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан санаторийларга бепул йўлланмалар берилди.

Республика Ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишида Пахтакор туманидаги Олтинкўл ҳамда Дилором номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 2 та турар-жой бинолари қурилиши учун 6 млрд сўмлик сертификат топширилди. Шунингдек, Пахтакор туманидаги ер ости сувларини тортиш тизимини яхшилаш мақсадида 3 млрд сўмлик, ёпиқ сув ҳавзаси қурилиши учун 1 млрд. сўмлик сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати