[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.03.2020. Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, корхона, ташкилот ҳамда тизимдаги соғломлаштириш муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-Ф сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг жорий йил 12 мартда қабул қилган 18-40 “с”-сонли қарорини амалий бажариш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг “Обод юрт умумхалқ хайрия ҳашарида касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” 2020 йил
12 мартдаги 30-43 “с”-сонли қарори қабул қилинди ва ижро учун аъзо ҳамда тасарруфдаги ташкилотларга етказилди.

Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш учун 14-15 март кунлари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ташкил этилди. Ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш борасида темирйўлчилар томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, “Қуюв – механика заводи” шўба корхонасида 1468 нафар ишчи-ходимлар умумхалқ хайрия ҳашарида қатнашди. Ҳашарда завод ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, 1300 тубдан ортиқ дарахтлар ва барча цех деворлари оқланди, дераза, ойналар ҳамда ариқ ва зовурлар тозаланди. Шунингдек, 500 тубдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Тегишли ташкилотда меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини таъмирлаш ва ободонлаштиришга кўмаклашилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарда 60 минг нафардан ортиқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг ишчи-ҳодимлари фаол иштирок этдилар. Республика Кенгаши раёсатининг 5-бандига мувофиқ барча ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлар “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб-рақамларига ўтказилди.

Шерзод Исмаилов

Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири