30.12.2020. Янги йил арафасида “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан компания микиёсида спортнинг мини футбол тури буйича турнир ўтказилди. Унда компания бўлимлари ва лойиҳа қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ходимлардан таркиб топган 25 та жамоа 7 гурухга бўлинган ҳолда куч синашдилар.
Таъкидлаш зарурки, мазкур турнирнинг саралаш босқичлари Тошкент, Самарканд ва Карши шахарларида ўтказилган. Уларда иштирок этиб, ўз гурухларида ғолибликни қўлга киритган 7 та жамоа, шунингдек, уйин натижалари ва очколар буйича юқори натижаларга эришиб, гуруҳида 2-ўринни эгаллаган 1 та жамоа финал ўйинларига йўлланма олган эди.
Мини футбол турнирининг финал ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтди.
Турнир якунларига кщра 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ва уларнинг аъзолари муносиб тақдирландилар.
Мусобақалар якунига кўра “Uz GTL” жамоаси биринчи, “Хумо” жамоаси иккинчи, “Steel Wolves” – Uz GTL” жамоаси учинчи ўринларни эгалладилар.
Шунингдек, “Энг яхши уйинчи”, “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.
Хусусан, “Хумо” жамоаси ўйинчиси Миразиз Курбонов “Энг яхши уйинчи”, “UzGTL” жамоаси аъзоси Убайдулла Чориев “Энг яхши ҳужумчи”, “Steel Wolves”.жамоаси дарвозабони Шукрулло Султонов “Энг яхши дарвозабон” номинацияларида ғолиб бўлдилар.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида компания касаба уюшма қўмитаси раиси Бобир Кенжаев, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мененджери, Тошкент лойиҳаси цех касаба уюшма қўмитаси раиси М.Хўжаева, лойиҳавий ўзгаришлар бўйича гуруҳ раҳбари О.Парсегов, Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси З.Саидов иштирок этиб, жамоалар аъзоларига медал ва кубоклар ҳамда мукофотларни топширдилар.