17.10.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикадаги барча касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва умумий ўрта таълимнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови эълон қилган эди.
Танловнинг дастлабки саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Саралаш босқичида жами 5772 нафар ўқувчи иштирок этди.
Саралаш босқичининг якуний натижалари ҳамда республика босқичига йўл олган ўқувчилар рўйхати яқин кунларда www.kasaba.uz сайтида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, республика босқичи бевосита оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.