31.10.2022. Тошкент кимё технологиялари институтининг Шаҳрисабз филиалида Ўзбек тили ҳафталиги тадбирлари доирасида профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабалар ўртасида «Она тилим – фахрим!» мавзуида челленж ўтказилди.
Шунингдек, талабалар «Она тилим – бу миллатнинг руҳи» мавзусида «Заковат» викторинаси ҳамда «Тил – миллат кўзгуси» иншолар танловида фаол қатнашишди.
Филиалнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган «Она тилим – сурурингдан сархуш дилим» маданий-маърифий тадбири ҳам барчада катта таассурот қолдирди. Давлат тили, ватан ҳақида айтилган шеърлар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, пурмаъно ҳикматли сўзлар тадбирнинг ҳақиқий безаги бўлди.
Ҳафталик тадбирларида фаол қатнашган талабалар филиал маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирланди.
Обиджон Маҳмудов
Тошкент кимё технологиялари институти Шаҳрисабз филиали касаба уюшма қўмитаси раиси