[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.11.2014. Пастдарғом туманидаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида ишловчи ходимларга шарт-шароит яратиш ҳамда уларнинг дам олишини мазмунли ташкил этишда тизим бошланғич касаба уюшма ташкилоти намуна кўрсатаётир.

 

Ўтган йили 180 нафар ходим мамлакатимиздаги сиҳатгоҳларда саломатлигини мустаҳкамлади. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида эса 130 нафар ходим имтиёзли тарзда соғ­ломлаштирилди. 13 нафар ходим касаба уюшмаси ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан бепул дам олди.

 

— Ижтимоий шериклик асосида ходимларни соғ­ломлаштиришга эътибор қаратяпмиз, — дейди туман тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари бирлашган касаба уюшма ташкилоти раиси Шермамат Маматов. — Тизимда ишлаётган кам таъминланган хонадон вакиллари, меҳнатда ўрнак кўрсатган ходимларнинг жамоа шартномасига мувофиқ иш берувчилар маблағлари ҳисобидан бепул дам олдирилиши йўлга қўйилган.