[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.09.2024. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича респулика уч томонлама комиссияси мажлисининг 9-сонли Баённомаси қабул қилинди.

Уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича респулика уч томонлама комиссияси раиси Қудратилла Рафиков тасдиқлади.

Мазкур мажлисда кун тартибидан ўрин олган:

– 2024 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда фуқароларнинг ихтиёрий иштирок этишлари ва мавсум давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан вазифалар;

– иқтисодиёт тармоқларида муносиб меҳнат тамойиллари жорий этилганлиги юзасидан мониторинг ишларини ташкил этиш;

– мавсумий ишларни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномаларининг нам унавий шакли;

– Миллий қонунчиликни ХМТнинг 102-, 131-, 155-, 161-, 173-, 183-, 184-, 190-сонли конвенциялари ва 202-, 204-, 206-сонли тавсиялари талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича “Йўл харитаси”;

– Меҳнат ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларда гендер нейтраллиги томойилини, шу жумладан, мулкчилик шаклидан қатъти назар, барча корхона ва ташкилотларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга оид комплекс чора-тадбирлар режаси;

– Комиссия мажлиси баённомаси ижросини таъминлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Муҳокамада комиссия аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, 2024 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни миллий ва халқаро меҳнат стандартларига амал қилган ҳолда янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган “2024 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишга кўмаклашишни ташкил этиш бўйича Тавсиялар”, Иқтисодиёт тармоқларида муносиб меҳнат тамойиллари жорий этилганлиги мониторингнини ташкил қилиш бўйича Республика штаби таркиби, Иқтисодиёт тармоқларида муносиб меҳнат тамойиллари жорий этилганлик ҳолатини ўрганиш юзасидан Режа-жадвали, Иқтисодиёт тармоқларида муносиб меҳнат тамойиллари жорий этилганлиги юзасидан мониторинг ўтказиш тартиби, Меҳнат ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларда гендер нейтраллиги томойилини, шу жумладан, мулкчилик шаклидан қатъти назар, барча корхона ва ташкилотларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга оид комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, “Мавсумий ишларни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномаларининг намунавий шакли” лойиҳами келишилди. Миллий қонунчиликни ХМТнинг 102-, 131-, 155-, 161-, 173-, 183-, 184-, 190-сонли конвенциялари ва 202-, 204-, 206-сонли тавсиялари талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича “Йўл харитаси” маъулланди.

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича респулика уч томонлама комиссияси мажлисининг 9-сонли Баённомаси Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонама комиссияси аъзоларига, манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилди.

Мазкур Баённоманинг ижросини назорат қилиш ижтимои й-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси котибияти зиммасига юклатилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати