[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.07.2014. Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлиси бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2014 йил биринчи ярим йиллик якунлари тўғрисида»ги масалага қаратилди. Федерация Кенгаши раиси Танзила Нарбаева давр талабидан келиб чивван ҳолда касаба уюшмаларининг ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу мақсадда жамоа шартномаларининг ижтимоий таркибий қисмини кенгайтириш йўналишларида олиб борилаётган фаолиятга батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, жорий йил учун белгилаб олинган касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Хусусан, меҳнат муносабатлари соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг иштироки, тизимни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллашириш борасида ижобий ишлар амалга оширилган. Шунингдек, ижтимоий шериклик, бандлик, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя, ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги иштирок ҳамда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, бу борада касаба уюшмалари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда касаба уюшмаларининг халқаро фаолияти ҳам алоҳида таҳлил этилди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик муносабатларининг тобора мустаҳкамланиб бораётгани, тизимда ташкил этилаётган халқаро анжуманлар кўламининг йил сайин кенгайиб, Ўзбекистоннинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги тажрибасига халқаро даражада қизиқиш ортаётгани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани ҳам фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилди. Шу билан бирга бир қатор тармоқларда нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш, уларда меҳнат қилаётган ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар билдирилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Шу куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсат йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор вилоят ва тармоқ касаба уюшмалари фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларга муҳокама этилди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар ижроси, жорий йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши каби масалалар йиғилганлар диққат марказида бўлди.

Раёсатда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.